“Ростов”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг атрофидаги турли хабар ва гап-сўзлар давом этмоқда. Россияликлар сингари ўзимизда ҳам ҳужумчимизнинг кейинги тақдири қандай кечиши қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Шомуродовнинг миллий термамиздаги жамоадоши, ҳозирда Қатарнинг “Қатар СК” клуби шарафини ҳимоя қилаётган Сардор Рашидов ҳам Россияда порлаётган ҳамюртимизга бефарқ эмас. Шу боис Қатардаги легионеримиз у ҳақида Sports.uz сайтига шундай деди:

- Элдор жуда яхши футболчи. Шубҳасиз, у тезкор ҳужумчи. Имконият бўлса, албатта Европага кетиши керак.

- Уни Германия чемпионатига боғлашмоқда, сиз бу борада қандай фикрдасиз?

- Албатта, яхши бўларди. Элдор у ерда ҳам ўзини кўрсата олишига ишонаман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)