У -

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 19-турида “Эспаньол” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 88-дақиқасида хитойлик футболчи У Лэй томонидан киритилган гол майдон эгаларини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Эътиборлиси, у “Барселона” дарвозасига гол урган илк хитойлик футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, У Лэй “Эспаньол”га 2018 йил “Шанхай СИПГ”дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)