Тухугов Мерфини енга олмади

Ярим енгил вазн тоифасида россиялик Зубайра Тухугов Лерон Мерфига қарши жанг қилди. Бу тажрибали Тухуговнинг 2016 йилдан буён ўтказган илк жанги бўлди.

Уч раунд давом этган жангда ҳакамлар 29:28, 28:29 ва 28:28 ҳисобини қайд этишди ва якунда ғолиб аниқланмади. 

Шу тариқа Тухугов UFC'да ўзининг статистикасини яхшилай олмади - 1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият.