Бугун бўлиб ўтган "Турон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди. 

Мазкур йиғилишда бош мураббий Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Жамоани вақтинча польшалик мутахассис Багуслав Баниак бошқариб турадиган бўлди. Айнан Coca-Cola Суперлиганинг 9-турида "Сурхон" жамоаси билан ўтказиладиган учрашувга жамоани Богуслав Баниак тайёрлайди.

"Турон" футбол клуби Исломбек Исмоиловга жамоа ютуқ ва ғалабаларида қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирган холда ёш мутахассиснинг келгусидаги фаолиятига улкан зафарлар ёр бўлишини тилайди, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)