Суперлигани тарк этган “Турон” клуби яна барчасини бошидан бошлашга тайёр турибди. Гап шундаки, клуб хўжайинлари бу йил йўл қўйилган хатолардан керакли хулосаларни чиқарган ҳолда енг шимариб ишга киришдилар.

Хабарингиз бор, яқинда Олимхон Аҳмедов “Турон” клуби президентига айланди. Тожикистонлик мутахассис Александр Азимов эса клуб вице-президенти этиб тайинланди.

Биласиз, мавсум давомида жамоага Ислом Исмоилов, Богуслав Баниак, Игорь Шквирин ва Баҳром Ҳакимов бош мураббийлик қилдилар. Хўш, янги мавсумда “Турон”да ким бош мураббий бўлиб ишлайди, деган савол бор.

Ушбу масала бўйича клуб президенти Олимхон Аҳмедовнинг Sports.uz мухбирига маълум қилишича, бош мураббийликка бошқа номзодлар кўриб чиқилмоқда. Баҳром Ҳакимов эса ёшлар билан ишлаши кутилмоқда. Қолаверса, жамоага Германиядан жисмоний тайёргарлик бўйича тажрибали мутахассис келишини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Шундай экан, тез орада “Турон” клубида эътиборга молик ўзгаришларга гувоҳ бўлишимиз катта эҳтимол.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию