Илҳом Зайлобиддинов "Турон" клуби мураббийлар штабида иш бошлади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Суперлига янги мавсумига жиддий ҳозирлик кўраётган яйпанликлар мураббийлар штабига Илҳом Зайлобиддинов келиб қўшилди.

"Нефтчи", "Цементчи" каби клублардаги фаолияти билан футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали мутахассис эндиликда "Турон" бош мураббийи Исломбек Исмоиловга яқиндан ёрдам беради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)