"Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида иштирокини бошлайдиган "Турон" асосий таркиб жамоасининг Фарғона шаҳридаги мавсумга тайёргарлик жараёни давом эттирилмоқда. Исломбек Исмоилов шогирдлари бугунги машғулотлари тўп билан ишлаш, жисмоний имкониятни ошириш ва фитнес машқларидан иборат бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, жамоа "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасидаги иштирокини 23 январь, шанба куни бошлайди. Яйпанликлар ушбу турнирдаги дастлабки рақиби Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бўлади. Ўйин соат 11:00да Фарғона давлат университети ўйингоҳида бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)