“Турон” клуби ўз уйида “Қизилқум”га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Илҳом Зайлобиддинов иштирок этди.

- Биринчи навбатда “Қизилқум” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш эди. Афсуски, омад рақиб томонида бўлди. Футболчиларимизда иштиёқ ҳам юқори эди.

Албатта, учрашув давомида қийинчиликлар бўлди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Лекин иккинчи бўлим ўрталарида ўйинчиларимиз толиқиб қолишди. Шу ўринда стадионга келиб жамоамизни фаол тарзда қўллаб туришгани учун мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Мағлубият учун улардан узр сўраймиз.

Бош мураббийга мағлубият қаттиқ таъсир қилди. Унинг ҳозирги ҳолатини тўғри тушуниш мумкин. Бундай паллада матбуот анжуманида иштирок этиши қийин эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)