Туркиядан кейин, яна 3 та терма жамоа Евро-2020 йўлланмасига эга бўлди

Куни кеча, Евро-2020 йўлланмасига эга бўлган 4 та терма жамоанинг номи маълум бўлди.

Англия терма жамоаси Черногорияни 7 та тўп фарқи билан мағлуб этган бўлса, Чехия терма жамоаси Косово устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гарет Саутгейт А гуруҳида 18 очко билан етакчилик қилмоқда. Гуруҳнинг сўнгги тури олдидан, Чехия терма жамоаси эса 15 очкога эга бўлиб, Косовони 4 очкога ортда қолдирмоқда. Шунинг эвазига, Англия ва Чехия терма жамоалари Евро-2020 финал босқичига чиқишни уддалашди.

H гуруҳида Туркия ўз майдонида Исландияга қарши нурсиз дуранг ўйнади. Очко йўқотган исландияликлар Франция ва Туркия терма жамоаларидан 4 ва 6 очкога қолиб кетишди.

Сўнгги тур олдидан, Франция 22 ва Туркия 20 очко тўплаган ҳолда Евро-2020 йўлланмасига эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Бельгия, Италия, Россия, Украина, Польша ва Испания терма жамоалари йўлланмани қўлга киритиб бўлишган эди.