Кеча, 3 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида таэквондо бўйича анъанавий "Turkish Open" мусобақаси старт олди.

Дастлабки кунда катталар тоифасидаги жанглар бўлиб ўтди. +73кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Светлана Осипова мусобақа давомида барча рақибаларини мағлуб этди ҳамда олтин медалга эга чиқди. -68кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Жасурбек Жайсунов ҳамда -49кг вазнда Мадинабону Маннопова кумуш медалларни қўлга киритишди. -63кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалига эга чиқди.

"Turkish Open" мусобақасининг биринчи кунида совриндор бўлган таэквондочиларимиз:

Олтин медаль - Светлана Осипова
Кумуш медаль - Мадинабону Маннопова
Кумуш медаль - Жасурбек Жайсунов
Бронза медаль - Улуғбек Рашитов

Маълумот учун, 4 февраль куни ўсмирлар, 5 февралда кадетлар тоифасида жанглар бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)