Триатлончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 3 та медални қўлга киритди
Ads

Мазкур мусобақа Халқаро триатлон иттифоқи (ITU) ва Осиё триатлон конфедерацияси (ASTC) шафелигида ўтказилди. Иссиқкўл қирғоғида ўтган мазкур нуфузли мусобаларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Украина, Мўғулистон, Гонконг, Сурия, Япония, Тайван, Қатар ва Қирғизистон каби 14 мамлакатидан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Марказий Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги спринт масофасида (0,75 км сузиш, 20 км велопойга ва 5 км югуриш) спортчиларимиз мураббий Виктор Зародов бошчилигида терма жамоамизга иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.

Чемпионатнинг "Junior Menто" йўналишида қатнашган ҳамюртимиз Александр Решетников 1 соат 1 дақиқа 20 сония натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Экатерина Рязанова "Junior Women" тоифасида 1 соат 13 дақиқа 32 сония натижа билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Мазкур йўналишда иштирок этган Латофат Содиқова 1 соат 13 дақиқа 44 сония натижа билан кумуш медаль соҳибасига айланди.

photo_2019-07-10_15-39-05

Минбар

Барча блоглар