Триатлон бўйича мураббийларимиз тажрибаларини оширди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ориент Финанс Банк томонидан ўтказилган мазкур курчда мураббийларимиз чет эллик мутахассислар томонидан сузиш, велоспорт ва югуриш бўйича ўтган назарий ва амалий машғулотларда тажрибаларини янада оширдилар. 

Ўқув курсида иштирокчилар уч йўналиш бўйича методика ва техника, одатий хатолар ва уларни тузатиш усулларини батафсил ўрганиб чиқиш билан бирга, спортчиларни тиббий назорат қилиш усулларини ўрганди.

— Россиядаги етакчи мутахассислар томонидан ўтказилган дастур жуда қизиқарли бўлди. Менинг фикримча, триатлонда машғулотларни ўтказиш бўйича фикр ва тажриба алмашиш учун бундай ўқув семинарларини ўтказиш жуда муҳимдир.

Методология ва даврийлаштириш тизими ҳақида жуда муҳим мавзулар муҳокама қилинди. Мен ўзим учун жуда кўп нарсаларни кашф қилдим ва педагогик ёндашувларимни қайта кўриб чиқдим. Умид қиламанки, биз шу билан тўхтаб қолмаймиз ва бундай мутахассислар билан тез-тез учрашиб турамиз ва фикр алмашамиз, –  дейди Республика ўсмирлар спорт мактаби мураббий-ўқитувчиси Дмитрий Лозовой.

 

84e33e01-6790-4a9f-9e64-62676fe4a6dd

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)