Трансфер бозори олдидан Шомуродовнинг нархи қанча?

Европа футбол клублари ёзги трансфер бозорига тайёргарлик кўрмоқда. Бу жараёнда ҳар бир клуб ўз ихтиёридаги футболчиларнинг трансфер баҳоларини бир кўздан кечириб олмоқда. Хусусан, россиялик мутахассислар Transfermarkt портали маълумотлари асосида коронавирус пандемиясининг премьер-лигаси жамоалари футболчиларининг трансфер суммаларига таъсирини ўрганиб чиқди.

Рус футболчиларининг нархи тушиб кетди

Ҳисоб китобларга қараганда, Россия премьер-лигасида тўп сураётган футболчиларнинг умумий трансфер суммаси йил бошидан буён сезиларли даражада пасайди. Трансфер нархи 213 миллион еврога тушиб кетди.

Пандемиядан энг катта зарар “Зенит”га етди. Санкт-Петербург жамоаси футболчиларининг умумий нархи 41 миллион еврога арзонлади. Шундай бўлса-да, “Зенит” энг қиммат клуб бўлиб қолмоқда. Бу клуб футболчиларининг нархи 164,6 миллион еврони ташкил қилмоқда.

rb-lejpcig-zenit-prognoz_15716707331884506326

“Ростов”да вазият барқарор

“Ростов” Москва ёки Санкт-Петербург жамоаларичалик зиён кўргани йўқ. Пандемиянинг трансферлар суммасига таъсири у қадар кучли бўлмади.

Ростовликлар таркибида энг қиммат футболчи Элдор Шомуродов. Гарчи унинг трансфер суммаси январь ойидан бери 1,3 миллион еврога арзолаган бўлса ҳам, энг қиммат футболчи мақоми ўзбек футболчига тегишли бўлиб қолмоқда. Айни пайтда бу кўрсаткич 5,2 миллион еврога тенг.

Умуман олганда эса, Элдор Шомуродовнинг трансфер суммаси мунтазам ўсиб борганини таъкидлаш жоиз. 2017 йилда “Ростов”га кўчиб ўтган вақтида унинг трансфер нархи 750 минг еврони ташкил қиларди. Қисқа фурсатда бу кўрсаткич бир неча баробар ошди. Ўтган йилнинг охирида 6,5 миллион еврогача кўтарилди.

5d512d2e370f2c9b738b45a7

Оммавий ахборот воситаларида Элдор Шомуродовга Москванинг “Спартак”, Германиянинг қатор клублари, хусусан “Штутгарт” ва “Шальке 04” жамоаларидан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Футболчининг ўзи кучлироқ чемпионатларда омадини синаб кўришга тайёр.

“Ростов”нинг энг қимматбаҳо футболчилари учлигида Элдор Шомуродовдан кейинги ўринларда норвегиялик Матиас Норманн (4,8 миллион) ва финляндиялик Роман Ерёменко (3,2) бор

unnamed_11

Шомуродов “Наполи”, “Севилья”, “Атлетико” ҳужумчиларидан олдинда!

 

Шомуродовсиз Россия чемпионати жозибасини йўқотади

 

Норманн МЮга ўтишдан кўра, Шомуродов билан тўп суришни маъқуллади

Россияда бразилияликлар энг қиммат

Россия премьер-лигаси футболчилари орасида энг қимматлари бразилияликлар ҳисобланади. Лекин уларнинг нархи ҳам тушиб кетди. Хусусан, Малкомнинг трансфер суммаси 7,5 миллион еврога арзонлашди ва бугун бразилиялик чарм тўп устаси 30,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Кучли учликдан Россия паспортини олган бразилиялик Марио Фернандес (24 миллион) ва хорватиялик Никола Власич (17,5 миллион) ўрин олган.

eade0edc2102fb8c0c58a6096578262b5d447c83e882d918546853

  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)