“Тоттенхэм”дан ҳайдалган Моуриньога дарров янги иш топилди

Англия премьер-лигасидаги қониқарсиз натижалар, Европа лигасидаги муваффақиятсизлик, футболчилар билан муносабатни бузгани ортидан “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо ишсиз қолмайдиган кўринади.

Машҳур мураббий фалиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконига эга.

Маълумотларга қараганда “Валенсия” хўжайини Петер Лим португалиялик мутахассис билан боғланиб, жамоасига таклиф қилган. Петер Лим айни пайтдаги бош мураббий Хавьер Грасия ўрнига Моуриньони олиб келишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда, “Валенсия” раҳбари Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш билан музокарага киришган.

Жозе Моуриньо Испания чемпионатида ишлаш тажрибасига эга. У 2010-2013 йиллар давомида “Реал” клубини бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар