"Тоттенхэм" клуби "Барселона" вингери Филиппе Коутиньони сотиб олиш фикридан қайтди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ҳозир “шпорлар”да бразилиялик юлдузни сотиб олиш ва унга йилига 15 млн евро маош тўлаш имконияти йўқ.

27 ёшли Коутиньо сўнгги мавсумни “Бавария” сафида ижарада ўтказди ва жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)