Ads

“Тоттенхэм” клуби ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо Чилига (0:0) қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида жароҳат олди.

“Шпорлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 23 ёшли клуб қароргоҳига кутилганидан тезроқ қайтган. Боиси, у жароҳатидан клуб қароргоҳида даволанади. Шифокорларнинг сўзларига қараганда Ло Чельсо октябрь ойи охиригача майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм” Ло Чельсони ёзги трансферлар даврида “Бетис” клубидан ижарага олган эди. У ҳозирча АПЛда жами 3та ўйинда майдонга тушди.