"Тоттенхэм" клуби "Аякс" хавбеки Хаким Зиешнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” Зиешни жамоадан кетиши кутилаётган даниялик ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Айтиш керакки, Лондон гранди 26 ёшли марокашлик футболчи учун амстердамликларга 40 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Зиеш жорий мавсум “Аякс” сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 15 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.