ПСВ ҳужумчиси Стивен Бергвейн Нидерландия чемпионати 20-тури доирасида "Твенте"га қарши ўйини ўтказиб юборди. Гап шундаки, клуб мураббийлар штаби футболчи келажагини ойдилаштириб олиши учун уни қайдномага киритишмади.

Sky Sports нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчи хизматларига Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Шпорлар" футболчи билан қишдаёқ шартнома имзолашга умид қилишмоқда.

Жорий мавсумда Бергвейн Нидерландия чемпионати доирасида 16 та учрашувда майдонга тушиб, беш гол ва ўнта голлик узатма муаллифига айланган.

Ушбу вингерни "Тоттенхэм" Кристиан Эриксеннинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)