“Тоттенхэм” форварди Харри Кейн жамоасининг жорий мавсум АПЛдаги мақсади ҳақида гапириб ўтди.

“Шубҳасиз, биз мавсумни кучли тўртликда якунлашимиз керак. Олдинда бизни “Манчестер Юнайтед”га қарши муҳим беллашув кутмоқда. Бундан ташқари, Чемпионлар лигасига чиқишимиз учун 7-8 та ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Бу бизнинг мақсадимиз. Шу сабабли мавсумни юқори нотада якунлашимиз лозим”, - дейди англиялик футболчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)