Тошкентда ўқ отиш бўйича мамлакат биринчилиги бошланди

Пойтахтимиздаги Мудофаа вазирлигига қарашли спорт мажмуада пневматик қуроллардан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мазкур чемпионат ёшлар ўртасида ўтказилиб, 25 апрелгача давом этиши белгиланган.

Унда ғолиб бўлган мерганлар Олий ўқув-юртига имтиёзли йўлланмани қўлга киритиши билан аҳамиятли. Бугун мусобақа доирасида йигитлар ва қизлар ўртасида 10 метр масофадан милтиқдан ўқ отиш бўйича баҳслар ўтказилади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Минбар

Барча блоглар