Тошкентда ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтади

Фестивалда Тошкентнинг барча туманларидан ташриф буюрган 8-10 ёшдаги 200 нафар қизлар иштирок этишади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Фестивал 10:00да бошланади. Тадбирни ташкил қилишдан асосий мақсад болалар футболини ривожлантириш, футболни оммавийлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборат.

ОФКнинг Аёллар футболи кунига бағишланган фестивал ЎФАнинг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)