Тошкентда энг кучли қиличбозлар рақобатлашмоқда

“Пахтакор” спорт комплексида 2000-2002 ва 2003-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионати ,бошланди.

Мусобақанинг илк кунида спортчилар қиличбозликнинг шпага йўналишидаги шахсий биринчилик бўйича рақобатлашмоқда. Ушбу мамлакат биринчилиги жорий йил мазкур ёш тоифаларида ўтказиладиган қитъа ва жаҳон биринчиликлари учун терма жамоа таркибини шакллантириб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Биринчиликда Андижон, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳридан 71 нафар (40 йигитлар, 31 қизлар) энг сара шпагачи куч синашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар