Ads

20 июль куни Халқаро Шахмат академияси биносида Ўзбекистон Шахмат федерацияси қошидаги “Марказий Шахмат клуби” томонидан ташкиллаштирилган, рейтингли анъанавий турнир “Тошкент ёзи-2019” мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

248 иштирокчи  “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда қатнашишди. “А” гуруҳда рейтинги 1900 дан баланд бўлган шатранж ихлосмандлари дона суришган бўлса, “Б” гуруҳда 14 ёшгача бўлган болалар қатнашишди.

“А” гуруҳ ғолибларига пул мукофотлари, “Б” гуруҳ иштирокчиларига эса янги ўқув йили учун ўқув-қуроллари ҳамда сертификат, медаллар топширилди.

“А” гуруҳ ғолиблари (1-ўрин Сапарова Ситора, 2-ўрин Бозоров Махсум, 3-ўрин Мадаминов Муҳиддин)

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, “А” гуруҳ ғолиблари учун мукофот жамғармаси 7.000.000 сўм бўлган “Тошкент ёзи-2019” турнирида бу сафар 248 нафар шахматчи қатнашиб, иштирокчилар сони бўйича рекорд ўрнатилди.

Чунки “Тошкент ёзи-2019” рейтинги бўлмаган шахматчилар учун тажриба бўлса, рейтинги бўлган спортчилар учун рейтинг жамғариш имконияти дегани.

Минбар

Барча блоглар