Топ-5 чемпионатларида тўп сураётган 20 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар ўнлиги эълон қилинди

Халқаро спорт тадқиқотлар маркази (CIES Football Observatory) Европанинг кучли бешлик чемпионатларида тўп сураётган 20 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасидан “Боруссия” Дортмунд вингери Жейдон Санчо жой олди. Айни дамда унинг трансфер нархи 150,3 млн еврога баҳоланмоқда.

Кучли учликдан эса Маттео Гендузи ("Арсенал" - 70,1) ва Николо Дзаньоло ("Рома" - 67,4) жой олди.

1. Джейдон Санчо ("Боруссия" Д) - 150,3 млн евро
2. Маттео Гендузи ("Арсенал") - 70,1
3. Николо Дзаньоло ("Рома") - 67,4
4. Кай Хаверц ("Байер") - 64,3
5. Деклан Райс ("Вест Хэм") - 64,2
6. Жанлуижи Доннарумма ("Милан") - 59,4
7. Винисиус Жуниор ("Реал") - 55
8. Джастин Клюйверт ("Рома") - 44,3
9. Эван Ндика ("Айнтрахт") - 44,1
10. Райан Сессеньон ("Фулхэм") - 43,5.