Томас Бах: “Пекиндаги олимпия объектлари мусобақалар ўтказишга тайёр”

Пекин шаҳри 2022 йилда қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш учун тайёр. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах маълум қилди.

“Биз ушбу йил бошидаёқ Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак. Хитойлик дўстларимизнинг садоқати ва қатъиятини кўриб турибмиз. Барча Олимпия объектлари жаҳоннинг энг яхши спортчилари учун тайёр”, – деди Томас Бах.

ХОҚ президенти, шунингдек, Токионинг 2021 йилда ёзги Олимпия ўйинларини ўтказишга тайёрлигини таъкидлади: “Токио ҳамон тарихда мусобақаларга энг мукаммал тайёрланган Олимпия шаҳри бўлиб қолмоқда. Биз фақат япониялик ҳамкасбларимизнинг меҳнатлари учун миннатдорчилик билдира оламиз, холос”.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию