Токиодаги Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимлари соддалаштирилади

"Токио-2020" Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларини коронавирус пандемияси туфайли соддалаштирилган тарзда ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақда “Токио-2020” Ташкилий қўмитасининг расмий сайтида хабар қилинди.

“Маросимлар спортчилар ва томошабинлар учун аввалгидек байрам бўлади, аммо Олимпия ўйинларини умумий соддалаштириш ҳамда COVID-19га қарши кураш чораларини кўриш заруратидан келиб чиққан ҳолда анчайин содда ва вазмин ёндашув ишлатилади”, – дейилади Ташкилий қўмита ахборотида.

Бу маросимларни ташкил этиш билан беш кишидан иборат бўлган янги ижодий гуруҳ шуғулланади. Ана шу гуруҳ таркибида аввалгисидан фақат Хироси Сасаки қолган. Янги гуруҳ чегараланган вақтда тайёргарлик ишларини тезроқ ва самарали амалга ошириши керак. Гуруҳ олдига маросимларни коронавирус пандемияси бўйича жаҳон тажрибасини ҳурмат билан ифода қилиш вазифаси қўйилган.

Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 2021 йил 23 июлда, ёпилиши эса 8 августда ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар