Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг қайси саналарда ўтказилиши эълон қилинди

Хабарингиз бор, коронавирус сабаб жорий йил Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бир йилга қолдирилди.

Бугун эълон қилинган расмий хабарларга кўра, Олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача, Паралимпия ўйинлари эса 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябригача ўтказиладиган бўлди.

Айтиш керакки, мусобақа кунлари бу йил бўлиб ўтиши керак бўлган саналардан фақатгина 1 кунга фарқ қилади. Чунки, режага кўра Олимпия ўйинлари шу йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтиши белгиланган эди. Паралимпия ўйинлари эса 25 августдан 5 сентябргача ўтиши керак эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)