Токио Олимпиадасига давлат раҳбарларининг келиши кутилмоқда

“Токио-2020” Ташкилий қўмитасининг раҳбари Ёсиро Мори давлат расмийлари бўлажак Олимпя ўйинларига келиши мумкинлигига умид қилмоқда. Ёсиро Мори ташкилотчилар ҳозирнинг ўзида Дональд Трампни таклиф қилганликларини билдирди.

“Мен Европада ва АҚШда янги коронавирус туфайли пайдо бўлган вазиятни тартибга солинишини ва иложи борича кўпроқ одамлар Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларини келишларини истардим, – деди Ёсиро Мори “Yomiuri” газетасида эълон қилинган интервьюсида. – Эҳтимол, Токиога АҚШнинг янги сайланган президенти Жозеф Байден келар. Биз ҳозирнинг ўзида АҚШ президенти Дональд Трампни таклиф қилдик. Уларни Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ кутиб олиши мумкин эди”.

“Турли мамлакатлар бир-бири билан нифоқликда ва қарама-қаршиликда бўлса ҳам, келинг буларнинг ўрнига бутун жаҳон билан бирдамлашайлик. Биз биргаликда коронавирусни қандай енгишни дўстона муҳокама қилган бўлардик”.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар