Токио олимпиадаси учун нечта лицензия қўлга киритилди?
Ads

Ҳар тўрт йилда ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақа бошланишига 363 кун қолди ва ҳозиргача икки нафар спортчимиз аллақачон Токио олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб бўлди.

Булар Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ва велоспорт бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Ольга Забелиньскаялардир. Шунингдек, ўқ отиш спорт тури бўйича Сервер Ибрагимов паралимпия ўйинларига йўлланмани нақд қилган.

Маълумот учун, 2015 йил июнь ойида Рио олимпиадаси учун фақатгина битта лицензия қўлга киритилган эди. Ўшанда енгил атлетикачимиз Ситора Ҳамидова Бразилия пойтахтида ўтувчи олимпиадага биринчилар қаторида лицензия қўлга киритган эди.