"Токио-2020" Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилотчилари ҳозирги пайтда мусобақаларни “ёпиқ эшиклар ортида” ўтказишни, яъни умуман томошабинлар бўлмаслиги масаласини кўриб чиқаётганлари йўқ. Бу ҳақда мусобақа Ташкилий қўмитасининг бошлиғи Сэйко Хасимото оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида баёнот берди.

Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро Паралимпия қўмитаси, “Токио-2020” Ташкилий қўмитаси раҳбарлари, шунингдек, Япония маъмурлари Ўйинларда томошабинлар бўлиши масаласини муҳокама қиладилар. Ана шу муҳокамани 3 мартда онлайн тарзда ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу муҳокамадаги асосий масала чет эл спорт ишқибозларининг Олимпия ўйинларида ҳозир бўлиши, қолаверса, мусобақалар ўтказиладиган жойлари сиғимидан келиб чиққан ҳолда томошабинлар сонини чегаралаш бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар