Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган Азизбекка автомобиль совға қилинди

Бугун Фарғона вилояти Фурқат тумани “Кўк дўппи” қишлоғида туғилиб ўсган Aзизбек Aбдулҳабибов Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан НЕХИA-3 русумли автомашина билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда спортчи, унинг оила аъзолари ва яқинлари ҳамда вилоят спорт жамоатчилиги иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Aзизбек Aбдулҳабибов кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор қилди ва Паралимпия ўйинларининг параканое йўналишида ватанимиз байроғини юқори кўтариш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asqar Xan
21/02/2020 09:34
Tabrik VA muborak bolsin omad

Минбар

Барча блоглар