Токио-2020: Паралимпиадачиларимиздан яна бир йўлланма
Ads

Айни кунларда Венгриянинг Цегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Қувонарлиси, бироз аввал ўтказилган навбатдаги беллашув делегациямиз учун омадли якунланди.

Аёллар ўртасида KL3 йўналишида 200 метр масофага кечган беллашувда Шаҳноза Мирзаева олтин медаль қаторида Токио-2020 Паралимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Параканоэ бўйича ЖЧ. Венгрия
KL3-200 метр, эркаклар.
1. Шаҳноза Мирзаева (Ўзбекистон) – 47.29
2. Лаура Шугар (Буюк Британия) – 47.32
3. Шаҳло Беҳрузирод (Эрон) – 48.95

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада терма жамоамизнинг бошқа бир вакили Ҳайитмурод Шерқўзиев VL3 йўналишида маррага тўртинчи бўлиб етиб келиб, у ҳам Токио Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлган эди. Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Паралимпиадасидаги йўлланмалари сони 3 тага етди. Бу борада ўқ отишда Сервер Ибрагимов дастлабки лицензия эгасига айланган эди. Токио Олимпиадасига эса ҳозирча Денис Истомин ва Ольга Забелинскаянинг муваффақиятлари билан иккита лицензия олинган.

Манба: olympic.uz