Халқаро Олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида 6 мингдан кўп бўлмаган спортчи иштирок этишини режалаштирмоқда.

Даставвал, Олимпиаданинг тантанали очилиш маросимида 200 мамлакатдан келадиган тахминан 11 минг спортчи иштирок этиши кутилган эди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли, очилиш маросимини ихчамлаштиришга қарор қилинди. Ташкилотчиларнинг асосий вазифаси маросимнинг очилиш ҳудудида одамларнинг кўпайиб кетмаслигини таъминлашдан иборатдир.

Ўтган йили Ташкилий қўмита Олимпия ўйинларини ўтказишни расмий равишда соддалаштиришни ёқлаб чиқди. Шунга қарамасдан, Олимпиаданинг 2021 йилга кўчирилгани ва коронавирус пандемиясига қарши чоралар сабабли, бу мусобақалар учун харажатлар ортиб, 1,64 триллион йенани (15,9 миллиард долларни) ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинларининг очилиш маросими 2021 йилнинг 23 июль санасига белгиланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар