Токио-2020 Олимпиадасининг марафон ва спортча юриш баҳслари бошқа шаҳарга кўчди

Келаси йил Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларининг енгил атлетика спорт тури дастуридан ўрин олган спортча юриш ва марафон баҳслари Токиода ўтказилмайди. Маълум бўлишича, мазкур йўналишлардаги беллашувларга Саппоро шаҳри мезбонлик қилади, дея хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Халқаро Олимпия қўмитаси, Токио-2020 ташкилий қўмитаси ва Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси вакиллари ўзаро келишган ҳолда мазкур қарорга келишди. Бунга сабаб сифатида ХОҚ Атлетлар комиссияси директори Кристи Ковентри Олимпиада пайти катта эҳтимолда Токиода кучли иссиқ бўлиши, бу эса атлетларнинг соғлиғи билан боғлиқ салбий ҳодисалар юз бериши мумкинлиги келтирилмоқда.

Саппоро Япониянинг шимолидаги Хоккайдо оролида, Токиодан 800 километр узоқликда жойлашган. Бўлажак баҳсларга “Sappori Odori Park” боғи мезбонлик қилиши белгилаб қўйилди. Табиийки, йиғилиш мобайнида мусобақа ўтказиладиган сана ва вақтларга ҳам аниқлик киритиб ўтилган. Унга кўра, мазкур баҳслар қуйидагича тақвимда ўтказилади:

6 август, 16:30 – эркаклар ўртасида спортчи юриш (20 км.);
7 август, 05:30 – эркаклар ўртасида спортчи юриш (50 км.);
7 август, 16:30 – аёллар ўртасида спортчи юриш (20 км.);
8 август, 07:00 – аёллар ўртасида марафон;
9 август, 07:00 – эркаклар ўртасида марафон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)