Японияда жорий йилги ёз одатдагидек исиб кетмаганига қарамай, ташкилотчилар ҳануз ўйинлар пайтида табиий аномалиялардан хавотирда. Шу сабабли, Одайба денгиз паркида сузувчи-марафончилар баҳсининг бошланиши дастлаб режалаштирилганидан ярим соат олдин – соат 6:30да (Токио вақти билан) бошланади. Мусобақа иштирокчилари тахминан 9:10да маррага етиб келадилар. Ўн километрлик масофани аёллар 4 августда, эркаклар эса бир кундан кейин босиб ўтишади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемиясидан олдин "Токио-2020" ташкилий қўмитасини жиддий ташвишга солаётган асосий муаммо айнан иссиқлик эди. Кўрфаздаги сувни совутиш учун махсус экранлар ва трибуналарда сунъий қор ишлаб чиқарадиган машиналар ўрнатилиши режалаштирилганди.

Худди шу сабабга кўра, ўтган йили енгил атлетика (асосан узоқ масофалар), от спорти, регби-7, триатлон ва маутинбайк бўйича Олимпия мусобақаларининг бошланиш вақти эрта тонгда ёки кечқурунга кечиктирилди. Токиодан 800 километр шимолда жойлашган Саппорода марафон иштирокчилари ва юрувчилар медаллар учун кураш олиб борадилар.

Бадиий гимнастика ва енгил атлетика мусобақалари жадвалидаги сўнгги ўзгаришлар шунчаки оператив характерга эга ва бу борада Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) ва Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (WA) билан келишилган.

Шундай қилиб, яккалик кўпкураш финали 7 август куни соат 15:20 дан 18:00гача, гуруҳ финали эса эртаси куни соат 11:00 дан 12:55 гача бўлиб ўтади. Баландликка сакраш, 10000 метрга югуриш ва аёллар ўртасида 4х400 эстафета, шунингдек, эркаклар ўртасида найза улоқтириш, 1500 метрга югуриш ва 4х400 эстафета беллашувлари соат 19:00 да бошланиб, 22:00 гача тугайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар