Тите жароҳатланган Неймар ўрнига терма жамоага кимни чақиради?

Хабарингиз бор бундан аввалроқ ПСЖ форварди Неймар Қатарга қарши ўйинда жароҳат олгани ва Америка кубогини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

AS нашрининг ёзишича Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите Неймар ўрнига таркибга жалб этилиши мумкин бўлган бир нечта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда. У айни дамда ушбу жойга Винисиус Жуниор ("Реал") ёки Лукас Моурадан ("Тоттенхэм") бирини чақириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия мезбонлигидаги қитъа кубоги 14 июнда старт олади. Мезбонлар гуруҳда Боливия, Венесуэла ва Перу терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Минбар

Барча блоглар