Тимур Кападзе:

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе сайтимиз томонидан ташкил этилган "Ўзбекча футбол" лойиҳасида меҳмон бўлди. У "Нефтчи"нинг келгуси мавсум Про-лигадаги имкониятларига қуйидагича баҳо берди:

"Биринчи навбатда, вилоятга янги ҳоким тайинлангани ушбу жамоанинг фойдасига ишлаши мумкин. Намангандаги фаолияти орқали ҳам Хайрулла Бозоровнинг футболга қанчалик қизиқишини билиб олишимиз мумкин. Илҳом Мўминжоновни жамоа мураббийлигига олиб келганидан ҳам англашимиз мумкинки, фарғоналиклар олдига жиддий мақсадлар қўйилади. Уларда молиявий жиҳатдан ҳам катта қийинчиликлар бўлади, деб ўйламайман. 

Трансферларга эътибор қаратсак, Суперлиганинг бир қатор тажрибали футболчилари жалб этилганини кўрамиз. Сербиядан ҳам легионер таклиф этилди. Аввало, барчасини вақт кўрсатади. Бироқ, фикримча, "Нефтчи" келгуси мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун энг катта даъвогарлардан бири". 

Кападзе 1998-2001 йиллар мобайнида "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилган. 

"Ўзбекча футбол" кўрсатувини тўлиқ шаклда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
22/01/2021 11:18
Onangni eshasskurlar faqat namangan, anjan, fargʻonani koʻtlari ishlaydimi bu saytda jalabdan buganlar