Тим Ховард яна
Ads

Яқиндагина фаолиятини якунлаган АҚШлик дарвозабон Тим Ховард “Эвертон” клубининг АҚШдаги расмий элчисига айланди.

Энди Ховард “ирисчилар”нинг қўшма штатлардаги обрўсини янада оширишга ҳаракат қилади ва клубнинг тижорий шериклари томонидан уюштириладиган тадбирларда “Эвертон” номидан иштирок этади.

Маълумот учун, Ховард “Эвертон” сафида 10 йил тўп сурган ва жами 414та ўйинда майдонга тушган. У бу борада клуб рекордчиси ҳисобланади.