“The-afc.com”. ОФК Кубогининг барча ғолиблари ҳақида

Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайти ҳисбланадиган “The-afc.com” сайти навбатдаги мақола орқали ОФК Кубоги тарихидаги барча чемпионларни ёдга олди. 2004 йилдан эътиборан ўтказиб келинадиган мусобақа ушбу мавсумда 18-маротаба старт олиш арафасида. 

Қуйида мақоланинг тўлиқ таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

ОФК Кубоги: Бугунгача бўлган тарих

ОФК Кубоги баҳслари старт олди. У қадар катта тарихга эга бўлмаган мусобақанинг барча чемпионлари билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин: 

 

2004 йил

Чемпион: “Ал-Жаиш” (Сурия)

Финалчи: “Ал-Ваҳда” (Сурия)

Илк мусобақага жамланган 11 та мамлакатнинг 18 та жамоаси 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар. Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 3 та иккинчи ўрин соҳиби чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. 

Тарихий финалда Суриянинг икки жамоаси ўзаро кураш олиб борди. Меҳмонда урилган муҳим голлар орқали “Ал-Жаиш” янги турнирнинг дастлабки чемпионига айланди. 

svjhafdma6dmdz8vg9cf

2005

Чемпион: “Ал-Файсали” (Иордания)

Финалчи: “Нежме” (Ливан)

Келгуси мавсумда ҳам формат сақланиб қолди. Бироқ бу гал 18 та жамоа 9 та мамлакат орасидан саралаб олинди. Иордания вакиллари биринчи маротаба ОФК Кубогида иштирок этдилар. “Ал-Файсали” ва “Ал-Хуссейн” Иордания тарафидан муносиб иштирокни амалга оширди. Ҳар иккиси чорак финалчилар қаторидан ўрин олди, “Ал-Файсали” эса дебютдаёқ чемпионликни тантана қилди. 

“Ал-Хуссейн” чорак финалда юришини тўхтатди. “Ал-Файсали” финалда Ливаннинг “Нежме” клуби устидан умумий 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

kfbldxi2rmtqjceijvop

2006

Чемпион: “Ал-Файсали” (Иордания)

Финалчи: “Ал-Муҳаррақ” (Баҳрайн)

Ушбу мусобақадан Баҳрайн ҳам ўз жамоалари билан иштирок этишни бошлади ва улар Ғарбий Осиё тарафидан турнирда қатнашаётган илк вакилга айланди. Гуруҳлар сони 6 тага етди ва финалгача бўлган баҳс янада қизғин кўриниш ола бошлади. 

“Ал-Файсали” амалдаги чемпион номини муносиб ҳимоя қила олди ва Сираж Ал Талл томонидан киритилган гол орқали умумий 5-4 ҳисобидаги ғалаба билан титулни ҳимоя қилди. 

roguc81agtch7x7kmrx1

2007

Чемпион: “Шабаб Ал-Ордон” (Иордания)

Финалчи: “Ал-Файсали” (Иордания)

Ушбу мавсумга келиб мусобақа иштирокчилари сони 24 тага етди ва 6 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинлар ўтказилди. Олтита гуруҳ ғолибларидан ташқари 2 та энг яхши учинчи ўрин ҳам плей-оффга йўл олиш имконига эга бўлди. “A”, “B”, “C” гуруҳларига бўлинган Ғарбий Осиё вакилларидан битта, “D”, “E”, “F” гуруҳларига жойлашган Шарқий Осиё давлатларидан яна битта иккинчи ўрин чорак финалда омадини синаб кўрарди. 

Бир қарашда барчаси “Ал-Файсали”нинг учинчи карра турнирда ғалаба қозонишига қараб кетаётганди. Бироқ, “Шабаб Ал-Ордон” азалий рақибларидан бирининг бу каби муваффақиятига йўл қўйишни истамади. Мустафа Шеҳденинг жавоб учрашувининг биринчи таймида урган голи орқали янги финалчилар умумий 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

ignyy4y9dx9f3lcm2huk

2008

Чемпион: “Ал-Муҳаррақ” (Баҳрайн)

Финалчи: “Ал-Файсали” (Иордания)

2008 йилда турнир формати яна ўзгарди. Иштирокчилар сони 20 тага тушиб қолди. Таиланд, Вьетнам ва Туркманистон жамоалари бу гал мусобақада иштирок этмадилар. 

2006 йилда финалда мағлуб бўлган Баҳрайн клуби “Ал-Муҳаррақ” бу гал бошқача кайфиятда финалга етиб келди ва тенгсиз эканини яққол исбот эта олди. 

tsgbh34fhtkji7c0aiqy

2009

Чемпион: “Қувайт СК” (Қувайт) 

Финалчи: “Ал-Карама” (Сурия)

Жуда кўп ўзгаришларни бошидан кечирган ОФК Кубоги ушбу йилда иштирокчилари сонини 32 тага етказиб олди ва тарихда илк маротаба нимчорак финал босқичини ўтказди. 

Чемпионатнинг янги даври бошланишида финал иштирокчилар Қувайтнинг “Қувайт СК” ва Суриянинг “Ал-Карама” жамоалари бўлди. Исмоил Ал-Ажми 2:1 ҳисобидага ғалабадаги сўнгги голни уриб, финал қаҳрамонига айланди ва қувайтлик мухлисларга улкан хурсандчиликни тақдим этди. 

ugaj4sy5m4gjvlkum1rm

2010 

Чемпион: “Ал-Иттиҳод” (Сурия)

Финалчи: “Қодисия СК” (Қувайт) 

ОФК Кубогининг 7-мавсумида Қатар дебют амалга оширди. 31 та жамоа 8 та гуруҳга бўлиниб, бош соврин учун кураш олиб борди. Аммо қатарликлар шарафини ҳимоя қилган “Ал-Райян” нимчорак финалда Таиланднинг “Муангтонг Юнайтед” клубига имкониятни бой бериб, юришини тўхтатди. 

Амалдаги чемпион “Қувайт СК” ҳам нимчорак финал беллашувида бўлғуси чемпион “Ал-Иттиҳод”га мағлуб бўлди. Ҳамад Ал Энези ва Таҳа Диябнинг голларидан сўнг, жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат этишга мажбур бўлдилар ва сурияликларнинг қўли “футбол лотереяси”да баланд келди. 

mdowcufavukmt3agjfbx

2011 

Чемпион: “Насаф” (Ўзбекистон)

Финалчи: “Қувайт СК” (Қувайт)

Амалдаги чемпион “Ал-Иттиҳод” гуруҳда қолиб кетди, аммо “Қувайт СК” финалгача катта қийинчиликларсиз етиб кела олди. Бу ерда уларни Қарши клуби “Насаф” кутиб турарди. 

Илҳом Шомуродов ва Андрей Переплёткинснинг голлари қаршиликларнинг ғалабасини таъминлаган, Борис Каби томонидан киритилган ягона гол қувайтликларга кифоя қилмаган эди. Шу тариқа, “Насаф” Ўзбекистонга қитъа миқёсидаги клублар таснифида илк титулни олиб берган. 

pfukaea9izgbca4xosgq

2012

Чемпион: “Қувайт СК” (Қувайт)

Финалчи: “Арбил” (Ироқ)

“Насаф” ўз чемпионлигини ҳимоя қилмади. Боиси, улар келгуси мавсумни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида бошлади. 2012 йилги мавсумдан эътиборан Саудия Арабистони ва Мьянма клублари ОФК Кубогида иштирок эта бошлади. 

2011 йилнинг аламларини унутмаган ҳолда, яна финалгача етиб келган “Қувайт СК” ҳал қилувчи ўйинда финал дебютанти “Арбил”ни 4:0 ҳисобида тор-мор келтирди. 

unnit0jafzgbnxpttwpa

2013

Чемпион: “Қувайт СК” (Қувайт)

Финалчи: “Ал-Карама” (Сурия)

Мусобақа тарихида илк маротаба Тожикистон клублари гуруҳ босқичида иштирок этди. “Регар-Тадаз” ва “Равшан” клубларининг турнирдаги дебюти омадли чиқмади ва ҳар иккаласи плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмади. 

Финалда бу сафар анча таниш номлар дуэлига гувоҳ бўлдик. Кўп карра ОФК Кубоги финалчиси “Қувайт СК” кетма-кет тарзда чемпионликни нишонлаган иккинчи жамоага айланди. Қувайт клубининг “Ал-Карама” устидан қозонган ғалабаси орқали титуллари сони 3 тага етди ва бу борада тенгсиз клубга айланди. 

o4s2of4ay2oc2yljxixc

2014

Чемпион: “Қодисия СК” (Қувайт)

Финалчи: “Арбил” (Ироқ)

Ушбу мусобақада биринчи маротаба Қирғизистон ва Фаластин жамоалари иштирок этди. Гуруҳ босқичига чиқиш йўлида Ўшнинг “Олой” клуби “Шабаб Ал-Даҳирия”дан устун келди. 

“Қодисия” ушбу чемпионликкача узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Финалда ҳам “Арбил” билан кечган беллашув пенальтилар сериясигача етиб борди. 2010 ва 2013 йилларда финалда мағлуб бўлган ироқликлар ахири ўз титулларини ютишга эришди. 

mye4lmjzufnwb1sieeij

2015

Чемпион: “Жоҳор Дарул Тъазим” (Малайзия)

Финалчи: “Истиқлол” (Тожикистон)

2015 йилги мавсум ОФК Кубоги жуда катта йўқотишларга учради ва оғир аҳволга тушиб қолди. Ушбу мавсумда Ғарбий Осиёнинг бирорта жамоаси мусобақада иштирок этмади ва финалда Малайзия ва Тожикистон клублари ўйнади. 

Душанбедаги “Помир” стадионида ўтказилган баҳсда аргентиналик Леандро Велазкес томонидан урилган гол малайзияликларга ғалаба тақдим этди. 

vlkkkjimerfauztwaz8k

2016

Чемпион: “Эйр Форс” (Ироқ)

Финалчи: “Бенгалуру” (Ҳиндистон)

2015 йилги финал ғарб минтақаси жамоалари иштирокисиз ўтган биринчи финалга айланди. Бир йил ўтиб эса, Ироқнинг “Эйр Форс” клуби финалга етиб келди ва ҳиндистонлик рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Ҳаммади Аҳмад мусобақанинг ушбу циклини ўз бенефисига айлантириб юборди. Турнирдаги 16-голини у айнан финалда киритди. 

cqeojedupzztqudslgng

2017

Чемпион: “Эйр Форс” (Ироқ)

Финалчи: “Истиқлол” (Тожикистон)

ОФК Кубоги 2017 йилга келиб янги даражага кўтарилди. Мусобақа турли зоналарда ўтказилиб, уларнинг ғолиблари плей-оффда дуч келадиган бўлди. 

Ғарб минтақаси ғолиби “Эйр Форс” финалда “Истиқлол” билан баҳс олиб борди. Тожиклар яна бир бор финални ўз майдонларида қабул қилдилар. Бироқ, яна 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. 

xy8dcqt6zdpjkpewumcj

2018

Чемпион: “Эйр Форс” (Ироқ)

Финалчи: “Олтин Асир” (Туркманистон)

2018 йилда ОФК Кубогида рекорд даражадаги 44 та клуб иштироки кузатилди. “Бенфика” Макао ва Ҳанг Юанг Макао ва Хитой Тайпейи номидан турнирда дебют амалга оширдилар. Туркманистоннинг “Олтин Асир” жамоаси эса турнирда том маънода кашфиёт бўла олди ва финалгача етиб келди. 

Ироқдаги “Басра Спорт Сити” ўйингоҳида кечган ОФК Кубоги финалини 25000 мухлис томоша қилди. Аҳмад ва Иброҳим Байешнинг голлари орқали ироқликлар кетма-кет учинчи маротаба бош совринни қўлга киритди. 

ib6tex43oxswwvitrfdh

2019

Чемпион: “Ал-Аҳад” (Ливан) 

Финалчи: 4.25 СК (КХДР)

2019 йилги мавсумда Ироқ клублари мусобақада иштирок этмади. Бу “Эйр Форс”нинг чемпионлик серияси ўз якунига етади, дегани эди. Непал номидан биринчи клуб - “Менанг Маршиянди” айнан мана шу мавсумдан турнирда қатнаша бошлади. 

“Нежме” ва “Сафа” клубларининг муваффақиятсиз уринишларини “Ал-Аҳад” тўхтатди ва Ливан ҳисобига илк чемпионликни тақдим этди. Ганалик Иссак Якубунинг голи агоналигича қолди. 

fzhqsf1j2pyewdngq74t

2020

Ушбу мавсум турнири коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмади. 

 

“The-afc.com” сайтидан Абдулвосид Валхионов таржимаси

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар