The-afc.com: Ҳимояда ўйнаган “Ал-Ҳилол” “Пахтакор”ни қандай қилиб енгди? (ревью)

Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” ва “Ал-Ҳилол” учрашуви бўлиб ўтади. “The-afc.com” сайти 3-турда бўлиб ўтган баҳс таҳлилини тақдим этди. Ушбу мақолани ўзбек тилида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Амалдаги Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиблари 97-дақиқада киритилган гол эвазига “Пахтакор”дан устун келди. 

Ўз мамлакатида чемпионга айланган икки жамоанинг “Ал-Жануб”да кечган баҳси анча муросасиз кечди. “Ал-Ҳилол”нинг ғалаба голини Хаттан Баҳебри энг сўнгги дақиқаларда киритди.

Гомис йўқолиб қолди

Саудия Про-лигасидаги катта устунлик билан ғалаба қозонган “Ал-Ҳилол” етакчиси Бафетимби Гомисдан кўпчилик кучлироқ ўйин кутганди. Аммо у учрашув мобайнида атиги 3 маротаба тўпга тегинди. Бу майдонда ҳаракат қилган 21 футболчининг барчасидан паст кўрсаткич. Аввалги 2 турда жамоасининг 3 та голидан 2 тасини урган француз форварди ушбу учрашувда йўқолиб қолди. Атиги битта дуэлда ғалаба қозонди ва 2 маротаба фол ишлатди. 

Унинг бир тегиниши жарима майдони ичида бош билан берилган ноаниқ зарба, яна бири эса Суюновнинг қизил карточкаси билан якунланди. 

ГОМИС

Машарипов порлади

Ушбу учрашувда энг кўп тўп билан муомала қилган футболчи “Пахтакор” вингери Жалолиддин Машарипов бўлди. Чап қанот вакили ўзбек клубининг энг фаол вакили сифатида ёдимизда қолди. 

У майдондаги исталган футболчидан кўпроқ вазият яратди (4 та). 83 маротаба тўпга тегинган ва 13 маротаба рақибларини алдаб ўтишга эришган. 

Умуман, Шота Арвеладзе рақибнинг ожиз тарафидан унумли фойдаланишга эришди. “Ал-Ҳилол”нинг асосий ўнг қанот ҳимоячиси Муҳаммад Ал-Бурейкда коронавирус аниқлангани боис ушбу беллашувда майдонга туша олмади. Шу сабабли, “Пахтакор”нинг 4 та хавфли ҳужуми чап қанотдан уюштирилди. 

Шундай ҳужумларнинг бири Дердийокнинг ҳисобни тенглаштириши билан якунланди.

Машарипов

Хаттан қутқарувчи ролида

Швейцариялик ҳужумчининг голидан сўнг 10 киши бўлиб қолган “Пахтакор” 1 очко олиши аниқ бўлиб қолгандек кўринганди. 

“Ал-Ҳилол” эса ҳужумлар уюштиришда давом этди ва мураббийнинг топқирлиги иш берди Иккинчи таймда майдонга тушган Хаттан Баҳебри жарима майдони ташқарисидан рақиб постини ишғол қилишга эришди. 

Баҳебри сўнгги 8 дақиқа мобайнида 3 та дуэлда ғалаба қозонди ва 2 та дриблинг ишлатди. Эътиборлиси, 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган жамоадошларида ҳам бундай статистика мавжуд эмас. 

Албатта, унинг зарбасини эътироф этамиз. Аммо Қувватов дарвозасига гол киришига рикашет ҳам ёрдам берди. 

Бугун бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам ўз мамалакати чемпионлари мана шундай катта интрига бера олишлари аниқ.

Абдулвосид Валихонов таржимаси

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Oybek160197
17/09/2020 18:07
Yutqasa ham maqtiydi