Тезкор хабар! Виталий Денисов ва Максим Шацких премьер-лигадан қуруқ қолади

Россиянинг Миллий футбол лигаси ғолиби – “Ротор” жамоаси янги мавсумда премьер-лигада иштирок этолмайди.

Айни пайтда Волгоград клуби раҳбарияти бу борада музокара ўтказмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Ротор”нинг премьер-лигада қатнашиши учун 1,38 млрд рубль керак бўлади. Минтақа бюджети бунча харажатни кўтара олмайди. Клубнинг ўзи эса, ҳомий топа олмади.

“Ротор” ўзбекистонлик футбол мухлисларига бегона эмас. Фаолияти давомида премьер-лиганинг “Локомотив”, “Крилья Советов” ва “Рубин” каби жамоалари сафида тўп сурган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов бу йилдан эътиборан мазкур клуб таркибига қўшилганди.

Бундан ташқари, “Ротор” бош мураббийи Александр Хацкевичга жамоани бошқаришда Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг зўр ҳужумчи Максим Шацких яқиндан ёрдам бермоқда.

uaef4c069eadf

“Ростов” Шомуродовнинг кетишига тайёргарлик кўряпти

Шомуродов ва Мбаппе бир рейтингда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)