Тезкор хабар! Виталий Денисов

Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов “Рубин” клубини тарк этди.

Қозонликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Денисов “Рубин” сафига 2019 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Ў ўтган давр мобайнида қозонликлар сафида 9 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)