Тезкор хабар! Россия Токио-2020 ва ЖЧ-2022дан четлатилди

Шу кунларда Россия федерациясининг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳал бўлиши кутилаётганди. Бугун халқаро антидопинг агентлиги қарор қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот sky sports news нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Россия федерацияси 4 йилга халқаро йирик мусобақалардан четлатилди. Энди россияликлар Токио-2020 ва ЖЧ-2022дан четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ россиялик бир нечта спортчиларда допинг аниқланганди. Шу боис ушбу мамлакат терма жамоасининг халқаро мусобақаларда иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида эди.