Тезкор хабар!

Кечадан "Пахтакор" футболчилари "Жар" стадионида машғулот ўтказишга киришишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Асосий таркиб аъзолари қисқа танаффусни якунлаб, яна машғулот жараёнига қайтишди. Жалолиддин Машарипов ва Одилжон Ҳамробеков ПФЛ томонидан реклама ролигини суратга олиш жараёнида қатнашишаётгани сабабли эртага клуб ихтиёрига қайтишади. Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Гиди Канюк машғулотларда қатнашмоқда.

photo_2019-07-16_18-33-04

Садриддин Абдуллаев ҳам умумий гуруҳда шуғулланмоқда.

photo_2019-07-16_18-33-22

20 июль куни АГМКга қарши назорат баҳси "Пахтакор" стадионида ўтказилиши мўлжалланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asilbek paxtakor
17/07/2019 21:31
Qayerda edi o'zi bu Kanyuk nega aniq ma'lumot yo'q