Тез ёрдам ҳайдовчиси, почта хизматчиси: Машҳур футболчиларнинг ноодатий касблари

Футболчилар ўз касбларини нақадар яхши кўрмасин, барибир кун келиб, ундан кетишга мажбур бўлади. Аксарият собиқ ўйинчилар ўзларини футболга оид турли ишларда синаб кўришга ҳаракат қилади. Буни жуда оддий қабул қилишга ўрганиб ҳам қолдик. Аммо баъзи футболчилар футболдан кетган пайтларида ва ҳатто фаолияти давомидаги бўш вақтларида ҳам турли-туман кутилмаган ишлар билан шуғулланади. Келинг, уларнинг баъзилари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Бен Баргесс - Мактаб ўқитувчиси
“Блэкпул” ва “Халл Сити” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Транмер шаҳридаги мактаблардан бирида ҳозирда ўқитувчилик қилади. У BBC каналига берган интервьюсида бу қарорини қуйидагича изоҳлайди: “Ўз-ўзини назорат қила олиш, етакчилик ва жамоавий ишлай олиш қобилияти футболчининг бирламчи вазифаси бўлганидек, ўқитувчи ҳам ўз шогирдлари билан алоқа ўрнатишда худди шу ҳислатларга таянади. Мен футболда орттирган билимларим орқали янги касбимда ҳам яхши натижалар қайд этяпман, деб ўйлайман”.

_78914780_benburgess005

Тим Визе - Профессионал врестлер
Германиянинг турли ёш тоифалардаги ва ҳатто, миллий терма жамоаси сафида ҳам ўйин ўтказган Тим Визе 2014 йилда “Хоффенхайм”даги омадсиз мавсумдан сўнг, фаолиятини якунлашга қарор қилади. Аммо кутилмаганда, у врестлинг оламида машҳурликка эришади. Мюнхендаги мусобақадаги ғалабасидан сўнг, унга “машина”, деб ном беришади. Бугун у яна ярим-профессионал тарзда футбол билан шуғулланмоқда.

tim-wiese

Арьян Де Зеув - Детектив
“Уиган” клубининг собиқ марказий ҳимоячиси Элхажи Диуф билан бўлиб ўтган можаролари сабаб, бутун инглиз футболида машҳур бўлиб кетган. Нега, айнан детективлик касбини танлаганини тушуниш қийин эмас. У марказий ҳимоячи…

3236961-de_zeeuw

Папис Сиссе - Тез ёрдам ҳайдовчиси
Сиссе, аслида, 15 ёшдалигида касалхона хизматида ишлайди. Аммо футболдаги фаолияти анча омадли кечгач, эски касби билан шуғулланишга эҳтиёж қолмади. Бу ҳақида: “Мен мактабни ҳам ташлаб, оиламга ёрдам бериш учун ишлардим. 15 ёшимданоқ, тез ёрдам машинасини ҳайдардим. Одамларнинг кўз ўнгимда вафот этишини кўришга мажбур бўлганман”, - дейди Сиссе. “Ньюкасл”даги яхши даражали ўйинлари билан машҳур бўлган Сиссенинг болалиги мана шундай ўтган.

CS53533373

Графите - Чиқинди савдогари
Бразилиялик собиқ ҳужумчи “Вольфсбург”нинг чемпионлик мавсумида асосий қаҳрамон образида эди. 25 та ўйинда 28 та гол урган футболчи “бўрилар”нинг ғалабасига катта ҳисса қўшган. Ҳа, бизнинг диёримизда чиқинди савдоси бироз хунук эшитилади. Аммо Графитенинг ўзи ҳозирги касбидан мамнун: “Бу кимларгадир ноодатий касбдек туюлиши мумкин. Мен, албатта, кўчама-кўча юриб, чиқинди йиғмайман. Шунчаки, ушбу бизнесни юритаман. Пул топишим керак-ку”, - дейди собиқ футболчи.

grafitedzeko

Найжел де Йонг - Машина савдоси дилери
Биламизки, футболчилар ўз автомобилларини севади. Баъзи футболчилар “тойчоқлар”га ҳаддан ташқари қизиқиб кетади. Бу улардан бири. Нидерландия футболининг яқин ўтмишдаги ярим ҳимоячиларидан ҳисобланган Найжел де Йонг ҳозирда автомобиль бизнеси билан шуғулланади.
У Яқин Шарқ давлатларида “Ламборжини”, “Феррари” ва “Мазерати” компанияларининг расмий дилери ҳисобланади. Ёмон эмас-а?!

BCSPyAzpYGX95h5WffCh5L

Эрик Кантона - Актёр
Франциялик афсонавий футболчи ҳали майдонда тўп суриб юрган даврларидаёқ, кино санъатида кўриниш бериб улгурганди. “Олд Траффорд”да уни “қирол Эрик”, деб аташарди. У ўз номига муносиб тарзда, кўпроқ тарихий фильмларнинг қирол образларини ижро этади. Голливуднинг бир қатор кинокартиналарини футбол ихлосмандлари Кантона учун ҳам кўради.

0_GettyImages-1164630707

Рикки Ламберт - Лавлаги қадоқловчи
Англия терма жамоаси собиқ футболчисининг бу каби фаолият билан машғуллиги кишини ҳақиқатан ҳам ҳайрон қолдиради. У ўзи тўп тепган йилларда юқори маҳоратга эга футболчи эканлигини исботлашга улгурган. “Ливерпуль”, “Вест Бромвич” ва “Саутгемптон”даги мазмунли фаолиятидан сўнг, у ўз юртидаги фабрикаларнинг бирига лавлаги қадоқловчи сифатида ишга киради. Ҳаёт давом этиши керак!

hd-lambert-liverpool_4xn3ncqxgmctzcho6n69t8pm

Даниэль Аггер - Татуировка рассоми
Бунақасини кутмагандингиз-а?! Жуда кўп европалик футболчилар татуировкалар чиздиришга анчагина қўрқади. Мана шундай бир пайтда, даниялик футболчининг ушбу фаолият билан шуғулланаётгани қизиқарли ҳолат. Ҳар кимнинг қизиқиши турфа эканлиги табиий бир ҳол.

Daniel-Agger-Viking-Angel-Tattoo

Яя Саного - Почтачи
“Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Яя Саного айни пайт почтада иш юритади. Бу ҳақида футболчининг ўзи:
“Мен онамга жароҳатларимдан зерикканим хусусида айтдим ва футболдан кетдим. Ҳозирда почта хизматида ишлаяпман. Ўз ҳаётимдан мамнунман.

“Тулуза”да фаолиятини якунлаган футболчи 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида том маънода порлаган ва ўша мавсум “Golden Boy” номзодлари орасида қайд этилганди. Жуда машҳур почта ишчиси!

sanogo-1170x658

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар