Тез орада Европада супер янгилик бўлади! Ёхуд Чемпионлар лигасидан ҳам нуфузлироқ мусобақа ташкил қилинмоқда

Испаниянинг Marca нашри тез орада Европа Суперлигаси ҳақида расман эълон қилиниши мумкинлигини маълум қилди.

Бунга сабаб, 19 апрель куни УЕФА Чемпионлар лигасининг янги форматини тасдиқлашни режалаштирмоқда.  Бунга жавобан, "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" бошчилигидаги Суперлига тарафдорлари мусобақа ташкил этилганлигини эълон қилмоқчи.

The New York Times нашрининг ёзишича, Европанинг камида 12 та гранд клуби таъсисчи мақомини олган ёки янги турнирга жиддий қизиқиш билдирган. Гап юқорида тилга олинган "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"дан ташқари "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Милан" ва "Интер" ҳақида кетмоқда.

Шунингдек, улар Бундеслиганинг энг яхши икки клуби - "Бавария" ва "Боруссия" Дортмундни ҳам ўз сафларига қўшишга уринмоқда, аммо Германия жамоалари бошқалар каби ўз режаларини ўзгартирмасликка қарор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар