Теймураз Габашвили бош совринни кўзламоқда

Россиялик теннисчи Теймураз Габашвили Германиянинг Исманинг шаҳрида ўтаётган "Челленджер" мусобақасининг иккинчи даврасидан ўтиб олди.

Теймураз мазкур босқичда швейцариялик Марка-Андреа Хуслер билан куч синашди ва 6:4, 4:6, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Габашвили ярим финал йўлланмаси учун словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга чиқадиган бўлди.