Теннисчимиз финалда имкониятни бой берди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи Сабина Шарипова "ITF Kazakhstan 03A" турнирида иштирок этаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жуфтлик баҳсларида россиялик Екатерина Яшина билан тандем ҳосил қилган юртдошимиз финал учрашувида кортга чиқди. Рус ракетка усталари Анжелика Исаева ҳамда Екатерина Макарова жуфтлигига қарши ҳаракат қилган вакиламиз имкониятни бой берди. Якуний ҳисоб: 7:6(7:4), 6:3.

Маълумот ўрнида, теннисчимиз худди шу турнирнинг яккалик баҳсларида чорак финалга қадар етиб борган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар