Теннисчиларимиз Россияга йўл олди
Ads
Россиянинг Москва шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан "Фьючерс" туркумига кирувчи турнирда уч нафар ҳамюртимиз - Жўрабек Каримов, Санжар Файзиев ва Сергей Фомин иштирок этмоқда.
 
Мазкур турнирнинг яккалик баҳсларига ташланган қуръа натижасига кўра,  С.Файзиев илк даврада россиялик А.Качмазов билан куч синашса, Ж.Каримов эса бошқа бир рус теннисчиси Александр Игошинга қаши кортга чиқади. Шунингдек, С.Фомин ушбу босқичда яна бир мезбонлар вакили Савриян Даниловни синовдан ўтказади.
 
Теннисчиларимиз яккалик баҳсларидаги иштирокини бугун Тошкент вақти билан 12:00 дан сўнг ўтказадилар.

Минбар

Барча блоглар