Теннисчиларимиз Қозоғистондаги турнирда ўз иштирокини бошлайди

Теннисчиларимиз турли хил мусобақаларда қатнашишда давом этмоқда. Эркаклар ўртасида терма жамоамиз аъзолари Жўрабек Каримов ҳамда Санжар Файзиев "ITF Kazakhstan F4" турнирида иштирокини бошлайди.

Жуфтлик баҳсларида вакилларимизга Буюк Британиядан ташриф буюрган Жэк Гиббенс ҳамда Марк Уайтхаус тандемига қарши кортга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:35 да старт олади.

Худди шу турнирнинг яккалик беллашувларида Жўрабек Каримов қозоғистонлик Никита Сидоров, Санжар Файзиевга Жэк Гиббенс рақиблик қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар